15533

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

Иқтисод 18 август 8:37 576

Шавкат Мирзиёев 17 август куни «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Давлат муассасаси шаклида ташкил этилган жамғарманинг кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш асосий вазифаси этиб белгиланди:

Жамғарма банк кредитларининг умумий миқдоридан 50 фоизгача, 500 минг доллардан ортиқ бўлмаган миқдорда кичик тадбиркорлик субъектларига кафолат тақдим этади. Шунингдек, кредитлар бўйича фоиз ҳаражатларини тўлаш мақсадида 1 млн доллардан ортиқ бўлмаган ҳолатларда компенсациялар тақдим этади.

Жамғарма маблағлари биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, замонавий ва юқори самарали бўлган иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуён кўпайтириш, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчилик ҳамда интенсив боғларни ривожлантириш учун молиятлаштирилади.

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга қишлоқ хўжалик маҳсулотларни қайта ишлаш, мева сабзавотларни сақлаш инфратузилмаси ва логистик марказларни барпо этиш ҳамда қўп қаватли биноларда умумий фойдаланиладиган жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш лойиҳалари киритилади.

Жамғарманинг молиявий базаси Тошкентдаги кичик саноат зоналарнинг кафолат жамғармаси ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ҳисобидан 50 млн доллар ва 100 млрд сўм шаклланади. Шунингдек, тузилма йиллик бюджет тўловларини олади. Бу йилда сал кам 100 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Жамғарманинг яна бир молиявий манбаси Марказий банкдир. У ҳар йили ўзининг даромадларининг бир қисмини янги тузилмага ўтказиб беради. Шунингдек, халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва донорларнинг гранд ва кредитлар ҳисобидан шаклланади.

Изоҳ билдириш