15500

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон 17 август 15:49 381

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун  мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаковни қабул қилди. Бу ҳақда Uzbekistan24.uz хабар қилади.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасида турли даражадаги алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан таъкидлади.

Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Қозоғистон миллий мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг эзгу тилакларини етказди.

Сакен Жасузаков Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди ва Қозоғистон томони давлатларимиз ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Изоҳ билдириш