15393

Марказий банк 50 минг сўмлик пулнинг муомалага чиқарилиши бўйича расмий маълумот берди

Иқтисод 17 август 8:54 525

Муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Марказий банк сайтида эълон қилинган маълумотда айтилишича, миллий валютанинг 50000 сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш республикада сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Банкнинг билдиришича, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди.

Шунингдек, мазкур амалиёт нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ва ноқулайликларни камайтириш ҳамда банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар шу йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилади.

Изоҳ билдириш