15366

2017 йилда қишлоқларда уй-жойлар қуриш учун қанча маблағ йўналтирилиши маълум қилинди

Иқтисод 16 август 16:29 388

Миллий матбуот марказида «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қайд этилдики, 2009-2016 йилда қишлоқ жойлардаги 1308 турар жой массивида 69557 уй-жой қурилди. Бунинг натижасида қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.

«2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш» дастурини молиялаштиришга фақатгина 2017 йилнинг ўзида 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, шу жумладан, уй-жой қурувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 478,9 миллиард сўм, давлат бюджети, шунингдек, тижорат банклари ҳисобидан 1 642,6 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

2017 йил дастурига асосан қурилаётган умумий қиймати 2121,5 миллиард сўмлик, шундан 478,9 миллиард сўми аҳоли маблағлари ва 1642,6 миллиард сўми банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари бўлган 15000 уй-жойларни молиялаштириш 6 тижорат банклари ўртасида тақсимланиб, ушбу тақсимотга кўра иштирокчи банклар томонидан уй-жойлар қурилиши молиялаштирилмоқда.

Бугунги кунда «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан 4743 уй-жойларнинг қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатга асосан жами 544,2 миллиард сўмлик маблағлар инжиниринг компаниянинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Шундан 154,6 миллиард сўми аҳолининг ўз маблағлари ва 389,6 миллиард сўми имтиёзли ипотека кредити маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Тадбирда 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ижросида «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокига доир масалалар, хусусан, қишлоқ қурилишини кредитлаш йўналишида банк томонидан ажратиладиган ипотека кредитларини расмийлаштириш тартиби бўйича зарур маълумотлар берилди.

Изоҳ билдириш