Бугун, 16 авгууст куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига етиб борди. Уларни «Манас» аэропортида Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулгазиев ва Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев кутиб олди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» хабар қилади.
Хабар қилинишича, бугун “Ала-Арча” давлат резиденциясида Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилади.
Кун тартибига кўра, Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооренбай Жээнбеков билан учрашиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.