15317

Ўзбекистонда кичик саноат зоналарида участкалар тақсимоти бошланди

Иқтисод 16 август 11:09 484

Ўзбекистонда кичик саноат зоналарида участкалар тақсимоти бошланди.

Ушбу зоналарда кўчмас мулк объектлари 10 йиллик ижарага берилади. Белгиланган муддатдан сўнг тадбиркор ушбу ерни хусусий мулк сифатида расмийлаштириб олиши мумкин, кўчмас мулк кадастр органларида бепул рўйхатдан ўтказилади.

Кичик саноат зоналари иштирокчилари республикада мавжуд солиқ турларидаги жамики имтиёзлардан фойдаланадилар.Шу муносабат билан тадбиркорлик иши билан шуғулланишни аҳд қилган фуқаролар кичик саноат зоналарида ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун бизнес-лойиҳалари билан танловда иштирок этишга таклиф этилади.

Маълумот учун телефонлар:

Тошкент вилояти ҳокимияти — 232-80-78

Тошкент вилояти прокуратураси — 230-10-07

Тошкент вилояти рақобат бошқармаси — 230-41-68

Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси — 202-16 —16, 202-21-21

Изоҳ билдириш