15312

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси биноси қурилади.

Ўзбекистон 16 август 11:03 303

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси биноси қурилади. 15 август куни Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ делегациялари ўртасида ўтган учрашувда ушбу масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум бўлишича, Олмаота шаҳридаги ҳозирги дипломатик миссия ўрнида Бош консулхона очилади.

Мазкур масала Қозоғистон Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ишлари бўйича қўмитасида, Ички ишлар вазирлигининг Миграция ишлари бўйича қўмитасида ва Остона шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам кўриб чиқилган.

Изоҳ билдириш