15279

Ўзбекистон Бош прокуратураси «Кейинги бекат» номли фильм ишлади

Ўзбекистон 16 август 9:24 374

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яратилган «Кейинги бекат» номли ўқув-тарбиявий фильмининг тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилинди прокуратура расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, Анжуманда Бош прокуратура, Маданият, Халқ таълими вазирликлари, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида “Кейинги бекат” номли ўқув-тарбиявий фильмининг аҳамияти қайд этилиб, унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида яратилгани таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, матбуот анжуманида давлат органлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, журналистлар, шунингдек, фильмни яратишда иштирок этган ижодий жамоа ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир якунида фильмни таълим муассасалари, маданият ва санъат муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш ҳақида таклифлар билдирилди.

Изоҳ билдириш