Шавкат Мирзиёев Ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайтида ахборот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-3205-сон фармонига мувофиқ Мубин Мухитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5151-сон фармонига мувофиқ Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.