15076

«Реал» мехмонда «Барселона»ни мағлубиятга учратди (видео)

Спорт 14 август 8:52 508

Испания суперкубоги доирасида «Камп Ноу»да бўлиб ўтган дастлабки ўйинда «Реал» ўзининг ашаддий рақиби «Барселона»ни доғда қолди.  Камп Ноу  стадионида кечган ўйин мадридликларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Пике ўз дарвозасига тўп киритиб ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Месси пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Захирадан майдонга тушган Роналду 80-дақиқада мадридликларни олдинга олиб чиқди.

Ўйиндаги сўнгги гол Асенсио томонидан 90-дақиқада киритилди.

Захирадан майдонга тушган Роналду дарвозага киритган голидан икки дақиқа ўтгач, ҳакам томонидан симуляция ишлатганликда айбланиб, қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди. Натижада мадридликлар майдонда бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиришди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 16 августдан 17 августга ўтар кечаси «Сантьяго Бернабеу» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш