15047

Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси хотирланди

Спорт 11 август 22:09 500

Бугун “Пахтакор-79” жамоасини хотирлаш маросимида клубнинг ҳозирги ўйинчилари, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва фуқаролар футболчиларга аталган ёдгорлик пойига гуллар қўйдилар.

Боткин қабристонидаги «Пахтакор-79» ёдгорлик монументи 2013 йилнинг 11 августида очилган.

Эслатиб ўтамиз, 1979 йилнинг 11 августида Днепродзержинск тумани осмонида 8400 метр баландликда “Аэрофлот” авиакомпаниясининг иккита Ту-134А самолёти тўқнашиб кетиши оқибатида 178 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида «Пахтакор» футбол клубининг 17 нафар аъзоси ҳам бор эди.

Изоҳ билдириш