15030

Президент қайси органнинг иши унинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди?

Ўзбекистон 11 август 17:25 367

Шавкат Мирзиёевнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3161-сон қарори билан Президент девонининг регламенти тасдиқланди, деб хабар қилади norma.uz.

Президент девонига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишни таркибий тузилмалар:

Ушбу органнинг иши унинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар (Президент томонидан тасдиқланади),  уларнинг иш режалари (таркибий тузилмалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади) ва Президент девонида ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари асосида ташкил этилади. Тасдиқланган иш режаларининг тўлиқ, ўз вақтида ва натижадор ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.

Девонга кўриб чиқиш учун:

•  қонунлар лойиҳалари — келишиш, қонунчилик ташаббуси тартибида киритиш учун;
•  қонунлар — имзолаш ва эълон қилиш учун;
•  Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари лойиҳалари — имзолаш учун;
•  Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари лойиҳалари –келишиш учун;
•  Президент ва унинг девони номенклатурасига кирувчи лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимидан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар;
•  Давлат мукофотлари билан тақдирлаш, олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш, улардан маҳрум этиш, шунингдек давлат мукофотларини бериш тўғрисида тақдимномалар;
•  фуқаролик ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича мурожаатлар;
•  Ўзбекистон судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этишга оид мурожаатлар;
•  чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган алоҳида тоифадаги мансабдор шахсларнинг хизмат сафарларига чиқиши тўғрисида таклифлар;
•  Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари киритилади.

Регламент юқорида келтирилган масалаларни кўриб чиқишда Президент девони ваколатларини амалга оширишнинг батафсил механизмларини сақлайди.

Изоҳ билдириш