14977

Роберто Манчини Бразилияликлар кушандасими? У Бразилиялик футболчиларни чиндан хам ёмон кўрадими?

Спорт 10 август 22:24 1 040

Бундан бир неча кун аввал ЦСКА форварди Витиньога “Зенит” жамоасида тўп сурувчи Бразилиялик футболчилар хусусан “Жулиано” хақидаги фикри сўралганда у қуюдагича жавоб қайтарди.

“Мен Тренер Бразилияликларни ёқтирмаслиги хақида эшитган эдим. Шунинг учун Жулиано майдонга тушмаяпти. Умуман олганда жамоада нималар содир бўлаётганини билмайман. Жулиано ажойиб футболчи. Мен унга қарши бир неча бор Бразилияда хам Россияда хам майдонга тушганман.
Ўйлашимча унга хозир осон эмас. Жулиано яхши мавсум ўтказди, бразилия терма жамоаси таркибига хам жалб этилди. Шунга қарамай у захирада. У ўзини қандай хис этаётганлигини тасаввур қила олмайман”

Манчини Бразилиялик футболчиларни ёқтирмаслиги ва уларни захира ўриндиқларига жойлаши ростми? Манчини билан тўқнашган Бразилияликлар тақдири хақида ASR.UZ кичик статистикани тақдим этади.

«Фиорентина» (2001-02)
Амарал
Ушбу тажрибили футболчи Манчини даврида асосан захирадан майдонга тушган. Манчини жамоани тарк этганидан сўнг у жамоада асосий ўйинчига айланди.

Адриано
Манчини даврида ушбу ўйинчи юлдузга айланди. Лекин унинг даврида сўнди.

«Лацио» (2002-04)
Сезар
Сезар ўз соғлигидан шикояти бўлмаган даврларда у мунтазам майдонга тушган.

«Интер» (2004-08)
Жулио Сезар
2005 йилда хеч кимга таниш бўлмаган Жулио Сезарни жамоага олиб келди ва уни жамоанинг яқин 7 йилдаги асосий дарвозабонига айлантирди. Хаттоки Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди, лекин бошқа мураббий билан.

Максвелл
Манчини Максвеллни Ибрагимович зерикиб қолмаслиги учун «Аякс»дан сотиб олган эди. 3 мавсум давомида Бразилиялик футболчи ўзини жуда яхши кўрсатди ва дўсти Ибрагимович билан Барселонага йўл олди.

«Манчестер Сити» (2009-2013)
Силвиньо
Ушбу футболчи Манчини даврида кам майдонга чиқди ва 2010 йил фаолиятини якунлади.

Робиньо
Робиньони Манчини «Сантос»га ижарага берди кейинчалик эса «Милан»га сотиб юборди.

Жо
Манчини даврида у биронта хам гол ура олмади ва бразилия клубига сотиб юборилди.

«Галатасарай» (2013-14)
Алекс Теллес
Манчини уни сотиб олди ва 2015 йилнинг ёзида Интерга ижарага бериб юборди.

«Интер» (2014-16)
Жуан Жезус
2015-2016 йилларда Манчини уни кўпроқ захирада қолдира бошлади ва якунда Ромага ижарага бериб юборди.

Фелипе
Манчини даврида у таркибда ўз ўрнини ёқотиб қўйди. 2015 йилда уни ўз жамоаси Удинезага қайтариб юборди

Додо
Манчини даврида унинг ўйин вақти минимумгача қисқариб борди ва кейинчалик у травма олди. Уни “Сампдория”га ижарага бериб юборишди.

Жонатан
Роберто Манчини уни бирор маротаба хам соғлом холда кўрмади. Уни катта тозалаш бохонасида Интердан жўнатиб юборишди.

Эрнанес
Манчини жамоага келиши билан Эрнанес захира ўриндиғида қолиб кетди.

Миранда
Манчини химоячини ижарага олди. Кейинчалик эса сотиб олди.

«Зенит»
Жулиано
Жамоанинг энг илғор ўйинчиларидан бири Луческу рақобатдан қўрқиб ижара талаб қилди.

Эрнани
«Сент-Этьен»га ижарага бериб юборилди.

Изоҳ билдириш