14971

“Барселона” Неймарга ўринбосарни Англиядан топди

Спорт 10 август 17:12 1 253

“Барселона” клуби “Ливерпул” раҳбарияти билан Филиппе Коутинонинг трансфери борасида ўзаро келишувга эришди.

Фақатгина трансфер қийматини келишиб олиш қолди. Каталонияликлар вақтини бой бермай, бразилиялик футболчи учун “Ливерпул”га 120 миллион евро таклифи билан чиқди.

Айни дамда музокаралар давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутинонинг ўзи билан бир муддат аввал келишувга эришганди.

Изоҳ билдириш