14928

Неймар ва Габриэл Жезус Луанага Россияга бормасликни маслахат беришди

Спорт 10 август 14:16 675

«Гремио» жамоасининг хужумчиси Луананинг «Спартак» жамоасига ўтишига Бразиялик хужумчининг Неймар ва Габриэл Жезус билан бўлган сухбати тўсқинлик қилмоқда деб хабар бермоқда Бразилиянинг Rádio Gaúcha радиостанцияси.

Хабарларга кўра улар Луанага Россияга бормасликни маслахат беришган. Луанонинг ўзи хам карьерасини Европа командасида давом эттириш ниятида. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Гремио» Президенти Ромилдо Болсан форварднинг € 25 млн эвазига Россия жамоасига ўтиши хал бўлиб бўлган.

Шундай экан Неймар ва Габриэл Жезуснинг маслахатлари Луанага ас қотмаслиги аниқ. Хозирда «Гремио» ўз ўйинчисини шу ойнинг охиригача жамоада сақлаб қолишга харакат қилмоқда.

Изоҳ билдириш