14925

Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузиб келаётган телеканаллар номи маълум қилинди

Ўзбекистон 10 август 14:03 1 004

Кеча Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

ЎзМАА тақдим этган анжуман Пресс-релизида қайд этилишича, айрим республика телерадиоканаллари фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари кузатиб келинмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги “Денов-АТР”, Бухоро вилоятидаги “Ғиждувон-ТВ”, Жиззах вилоятидаги “Жиззах ТВ2” телеканаллари, Андижон вилоятидаги “Дийдор ФМ” радиоканали, “Тараққиёт” телеканали фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси доимий қўпол равишда бузиб келинган, деб ёзмоқда Uz24.uz

Номлари келтирилган теле ва радиоканаллар сўнгги йиллар давомида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунни қайта-қайта қўпол равишда бузиб келишган. Агентлик томонидан уларга огоҳлантиришлар, тақдимномалар юборилган. Лекин булар кор қилмасдан, ёшларга, менталитетимизга зид бўлган рақсбоп тарона-ю, кўнгилочар фильмларни қўйиб эшиттириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ниқоби остида маданиятсизликни тарғиб қилиш, шаҳвоний туйғуларга эрк бериш каби ҳолатлар давом этган.

Изоҳ билдириш