14821

Президент видеоселектор ўтказмоқда

Ўзбекистон 9 август 15:36 544

«Кун» манбаси маълумот беришича, видеоселектор кун тартибидан Республика бош вазири, бош вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг камчиликлар ва муаммоли масалаларни бартараф этиш самарадорлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилда республика ҳудудларида ишларнинг ҳолатини ўрганиш давомида берилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан масъулиятини кўриб чиқиш ўрин олган.

Шунингдек, йиғилишда ҳудудлар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар муҳокама этилмоқда.

Изоҳ билдириш