14803

Ўзбекистонга Швейцариянинг янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон 9 август 13:27 253

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Оливе Шавни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Музокараларда Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳ билдириш