14383

Ўзбекистон АрМИ-2017 рейтингида кучли бешликдан жой олди

Ўзбекистон 3 август 13:45 484

Ўзбекистон Халқаро армия ўйинлари-2017 иштирокчилари орасида умумий рейтингда бешинчи ўринда бормоқда, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар кейинги тўрт кун ичида оралиқ танловларда учта совринли ўринни қўлга киритишди.

Россия 14 совринли ўрин билан етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда Қозоғистон, учинчи ўринда Хитой, тўртинчи ўринда Беларусь бормоқда.

Ўзбекистондан кейинги ўринларда Миср, Қирғизистон, Эрон, Озарбайжон, Монголия ва Ангола жойлашган. Бу мамлакатлар жамоалари биттадан ғалабани қўлга киритишган.

Изоҳ билдириш