14267

Ўзбекистон ва Россия ўртасида «соддалаштирилган божхона йўлаги» очилди

Иқтисод | Ўзбекистон 2 август 9:59 476

Россия ва Ўзбекистон божхона хизматлари икки давлат ўртасида ўзаро маҳсулот ва транспорт воситалари олиб ўтилиши бўйича ахборот алмашинув борасидаги синов ишларини муваффақиятли якунлади ҳамда ахборот ҳамкорлигини йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия федерал божхона хизмати  хабар қилмоқда. Мазкур ҳамкорликдан мақсад «соддалаштирилган божхона йўлаги» лойиҳасини амалга оширишдир.
Россия ва Ўзбекистон божхона хизматларининг ахборот-техник бўлинмалари қисқа муддатларда керакли дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва созлаш ишларини амалга оширди ҳамда доимий асосдаги мустаҳкам ахборот ҳамкорлигини йўлга қўйди.

Лойиҳа унда иштирок этувчиларга икки мамлакат ўртасида олиб ўтиладиган алоҳида тоифадаги маҳсулотлар учун божхона операцияларини амалга оширишда маълум бир шартларга риоя қилган ҳолда енгилликлар беради. Айни вақтда лойиҳа қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нисбатан татбиқ қилинган бўлиб, унинг натижаларига қараб маҳсулотлар рўйхати кенгайиши мумкин.

Соддалаштирилган божхона йўлаги ҳар икки давлат божхона қонунчилигини бузмайдиган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи ҳамда лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган шахсларга мўлжалланган.
Россия ва Ўзбекистон божхона хизматлари лойиҳада иштирок этувчилар сони ва маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш орқали уни янада такомиллаштиришни мўлжалламоқда.

Изоҳ билдириш