14018

Зангиота туманида бирданига етти рахбар лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон 28 июль 12:15 682

28 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди.

Йиғилишда Зангиота тумани ҳокими Саъди Шерматов лавозимидан озод этилган.

Туманда жами етти раҳбар ишдан олинган. Ҳоким билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари, туман молия бўлими раҳбари ҳамда туман ғазначилиги раҳбари ишдан кетган. Бу ҳақида Кун.уз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июль кунги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги қарорига кўра, 7 йил аввал Зангиота туманига қўшилган Тошкент тумани қайтадан ташкил этилганди.

Изоҳ билдириш