13893

Марказий банк тўлов терминаллари билан таъминлашда муаммолар борлигини тан олди

Иқтисод | Ўзбекистон 27 июль 11:18 383

Ўзбекистон Марказий банки тадбиркорларни тўлов терминаллар билан таъминлаш борасида маълум муаммолар борлигини тан олди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар қилди.

Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаевга кўра, бугунги кунда мамлакатда етарли даражада тўлов терминаллар билан таъминланмаганлиги ушбу соҳада энг долзарб муаммоси ҳисобланади. Марказий банк муаммони тезроқ ҳал қилиш мақсадида барча кучлар ишга солган.

«Яқинда банкларга тўлов терминалларини хориждан харид қилиш учун рухсат берилди. Кейинчалик ушбу терминаллар марказий банк базасига уланади. Бундан ташқари, июл ойи якунига қадар тадбиркорлик субъектларига 30 минг дона терминалларини тарқатиш режалаштирилган», — деди Хўжаев.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда 19,4 млн дона пластик карточкалар муомалага чиқарилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида 208 минг дона терминаллар ўрнатилган. Савдо айланувида пластик карточкалар билан тўловларни амалга ошириш улуши 70 фоизни ташкил қилади.
2017 йил 15 мартдан юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун тўлов терминаллар учун ижара тўлови 50 фоизга камайтирилди. Энди ушбу тўлов юридик шахслар учун Марказий банки курсида 5 еврони ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2,5 еврони ташкил қилади.

Изоҳ билдириш