13725

Россия мусулмон арбоблари делегацияси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади

Ўзбекистон 25 июль 14:04 340

Тошкентга Россия мусулмон арбобларидан иборат делегация ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати.

Делегация таркибидан Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллин, муфтий ўринбосари Мансур Жалялетдинов, Россия ислом университети ректори Рафик Мухаметшин, Чувашистон республикаси муфтийси Альбир ҳазрат Крганов, Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси президенти Марат Кабаев ва бошқалар ўрин олган.

Камил ҳазрат Самигуллин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алим билан учрашди ва Тошкент ислом университетида бўлди.
Ташриф дастури давомида делегация Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрден билан учрашишлари режалаштирилган.
Бундан ташқари, Россия делегацияси «Мир – араб» мадрасаси, Имом ал Бухорий мақбараси, Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳат уюштиради ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Изоҳ билдириш