13722

Самарқанд вилояти қасддан одам ўлдириш бўйича республикада 1-ўринда

Ўзбекистон 25 июль 14:00 426

Самарқанд вилояти жиноятчилик бўйича энг юқори кўрсаткичга эга, деб хаба қилинди Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабарида.
Хабарда айтилишича, 22 июл куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қирқинчи сессиясида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати жиддий танқид қилинган.
«Вилоятда 2015-2016 йилларда умумий жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилмаган. Жумладан, баданга қасддан оғир шикаст етказиш 8 фоизга, ўғирлик 18 фоизга, фирибгарлик 23,4 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида умумий жиноятлар сони 1,8 фоизга кўпайган. Қасддан одам ўлдириш жинояти 13 тага кескин ортиб, 43 тани ташкил қилган», — дейилади хабарда.
Бу республикада энг юқори кўрсаткич эканлиги қайд этилган.

Изоҳ билдириш