13701

Тошкент ИИББ Дўмбиробод қабристонидаги синган қабртошлар бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон 25 июль 13:33 349

Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманида жойлашган 2-Дўмбиробод қабристонидаги қабрлар устига ўрнатилган ёдгорлик тошлари номаълум шахслар томонидан бузилганлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур қабристоннинг 137-сонли картаси ўрганиб чиқилиб, қабрларнинг устига синган дарахт шохлари тушиб, қабр тошларига зарар етганлиги маълум бўлди.

Қабристон директори Х.А.Нишонов, қабристон ишчилари О.C.Нуриддинов ҳамда Р.Д.Шерматовларнинг тушунтиришларига кўра, жорий йилнинг баҳор ойларида юз берган кучли шамоллар натижасида дарахтлар синиб, қабр тошлари устига тушиб уларни синдирган.
Қабристон ҳудуди катта бўлганлиги сабабли барча карталарни тозалашга ҳамда таъмирлашга улгурилмаган.
Уларнинг айтишларича, ҳозирда дарахтларни буташ ва чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ободонлаштириш ишлари якунига етгандан сўнг синган қабр ёдгорлик тошлари тикланиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш