2016 йил 13 декабрь куни, Азимов Дониёр Турғунбоевич, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Ким Вячеслав Виссарионовичнинг ишончига кириб, унга дўкон ва ер майдони олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.