15874

Зойир Мирзаев Индонезия президенти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон 22 август 11:17 400

21 август куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев ҳамда Индонезия Президенти Джоко Видодо учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Индонезия ОАВ.

Учрашув доирасида Зойир Мирзаев Ўзбекистон ва Индонезия қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришига умид билдирди.

Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун Индонезия делегациясининг Ўзбекистонга ташриф бўюришига келишиб олишди.

Индонезия Президенти индонезиялик инвесторларнинг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳасига инвестиция киритишага умид билдирди.

Икки томон вакиллари шунингдек, савдо соҳасини ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга эканликларини таъкидладилар.

Изоҳ билдириш