Бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолди
Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.
Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда қолган 16 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси