21352

Жавоҳир Синдоровга Президент совғаси топширилди

Ўзбекистон 20 октябрь 21:31 824

Ўзбекистондаги қатор интернет нашрларининг маълумотига кўра, Шахмат бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси топширилди.

Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоров Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан энг сўнгги русумдаги замонавий ноутбук (Macbook) билан тақдирланди.
Яқинда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕнинг 88-Конгрессида ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдоровга халқаро шахмат устаси унвони берилгани эълон қилинди.
Изоҳ билдириш