48547

Юнусобод туманида соҳта МИБ ходими қўлга олинди

Ўзбекистон 23 октябрь 12:03 748

Ўзини МИБ ходими сифатида таништириб фирибгарлик қилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 22 октябрь куни ИИВга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил май ойида Тошкент вилояти Зангиота тумани “Бўзсув” ҚФЙда яшовчи О.У., Тошкент туманида яшовчи Х.С.га ўзини МИБ ходими деб таништириб, унга Юнусобод тумани Марказ 6-даҳадаги хонадонолардан бирини МИБ томонидан хатланган ва аукцион савдосига қўйилган мулк сифатида кўрсатиб, 2 ой муддат ичида арзон нархда олиб беришини ваъда қилгани ва алдов йўли билан 17 май куни ундан 31000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.У. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш