49812

Яккасарой туманида газ чақнаши оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетди

Ўзбекистон 10 декабрь 10:25 308

«UzNews.uz»га ИИВ ЁХББда берилган хабарга кўра, 7 декабрь куни фуқаро А.Ф.га қарашли Cobalt автомобили Яккасарой туманининг Қушбеги кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида автомашинада ёнғин содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғинни ўчиришга 2та ёнғин экипажи жалб қилинган бўлиб, ёнғин автомобиль салонида газ-ҳаво аралашмаси тўпланиб қолганлиги натижасида содир бўлган. Маълум бўлишича машина багажида маиший газ баллони мавжуд бўлган.

Ёнғин вақтида автомобиль ҳайдовчиси А.Ф. куйиш жароҳатларини олиб, касалхонага ётқизилган.

Изоҳ билдириш