32168

(видео) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм

Ўзбекистон 19 февраль 9:46 695

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм тайёрлади. Унда мамлакатнинг кўплаб диний арбоблари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг яқинлари ва шогирдларининг ҳазрат ҳақида фикр-мулоҳазалари келтирилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф… Бу ном Ислом оламида алоҳида мазмунга, алоҳида ўринга ва мавқега эга. Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан бу олим ўз илми, ўз маърифати ила нафақат ўзбек миллати, балки бутун дунё мусулмонлари орасида ҳам ўз обрўси ва мартабасига эга зотдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари миллатимиз учун жон куйдирган, унинг таълимига, маърифатига асосий эътиборини, умрини тўлалигича сарфлаган халқимизнинг суюкли фарзанди эди. 18 февраль куни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ушбу шахс ҳаёти, илмий йўлига аталиб, ҳужжатли фильм эфирга узатилди.

Унда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт ва илмий йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

Изоҳ билдириш