32137

Видео: Эронда самолёт ҳалокатида 66 киши қурбон бўлди

Ўзбекистон 18 февраль 19:54 939

Эроннинг Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда IRNA.

Эрталаб соат 08:55да Aseman Airlines компаниясига тегишли бўлган самолёт Теҳрондан – Ясуж шаҳрига йўл олган. Парвоз бошланганидан 50 дақиқа ўтиб, Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида самолёт радарлардан йўқолиб қолган.

“ATR-72 русумли самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Йўловчилар орасида бир нафар ёш бола бўлган. Афсуски, уларнинг барчаси қурбон бўлди” – дейилган хабарда.

Эрон президенти Хасан Рухони Эрон йўл ва шаҳарлар ривожланиш вазири Аббоса Ахундига ушбу ҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус қўмита ташкил қилишни топширди.

Ушбу самолёт ҳалокатидан кейин ютубда»Iran crashed aircraft art-72 18.02.2018″ номли қуйидги видеолавҳа пайдо бўлди.

Изоҳ билдириш