49029

Ўзини ўзи иш билан таъминловчилар қандай пенсия олади?

Ўзбекистон 9 ноябрь 16:21 991

 

Ҳеч қандай расмийлаштиришсиз киракашлик қилувчи, хусусий тартибда ёлланган ҳолда кунбай ҳақ тўланадиган ишларни ва таъмирлаш-қурилиш ишларини бажарувчи шахсларни легаллаштириш имконияти муҳокама қилинмоқда, дея хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар йили 4,5 ЭКИҲ миқдорида бадал тўланадиган патентни жорий этиш ҳам вариант сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ходимга тўлақонли меҳнат фаолиятини юритгандек меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш ҳуқуқини берган бўлар эди.

Бундай ёндашув норасмий бандлик билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Бугунги кунда ҳеч қандай расмийлаштиришсиз ишлаётган кишилар пенсия ёшига етганда стажга эга бўлмай, оқибатда жуда кам миқдорда пенсия ёки нафақа олиш муаммосига тўқнаш келмоқдалар.

Изоҳ билдириш