20315

Ўзбекистонда янги номдаги кўкрак нишонлари таъсис этилади

Ўзбекистон 10 октябрь 10:02 767

Ўзбекистонда энг илғор деҳқонлар кўкрак нишони билан тақдирланади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида эълон қилинди.

Деҳқончилик маданиятини оширишда муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларига тақдим этиладиган «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари таъсис этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Изоҳ билдириш