48969

Ўзбекистонда мардикорчилик, киракашлик ва уй-хизматлари учун патент жорий этилади

Ўзбекистон 8 ноябрь 11:32 1 077

Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири бу норасмий секторда бандлик даражаси катталигидир, бунда барча ишловчиларнинг 56%и жамланган, дейилади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев томонидан тайёрланган баёнотда.

Таъкидланишича, айнан шу ҳолат қатор салбий оқибатларга олиб келмоқда – давлат бюджетига солиқ тўловлари келиб тушмаяпти, текин еб ётиш кайфияти шаклланмоқда ва бу ҳолат истиқболда пенсия тизимига ҳам ўз «юкини» туширмоқда.

Ушбу муаммони ҳисобга олган ҳолда, мавжуд «сояда» бўлиб келаётган: устачилик, мардикорчилик, киракашлик, уй хизматлари ва шунга ўхшаш фаолият турларига патент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бунда бир йиллик фаолият учун энг кам иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида патент тўловини амалга ошириш керак бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини легаллаштириш мақсадида: «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири чиқарилиши кўзда тутилган.

Ҳужжат ишга жойлашишнинг янги шакллари (аутсорсинг, аутстаффинг, масовафий иш ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Шунингдек, электрон меҳнат дафтарчалари ва электрон меҳнат шартномасига ўтиш, вакансияларни яширганлик ва ишга асоссиз қабул қилмаслик ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар