45896

Ўзбекистонда 2018/2019 ўқув йили учун супер контракт нархлари тасдиқланди

Ўзбекистон 15 август 8:28 3 344

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотга кўра, Давлат қабул комиссиясининг 5-сон баёни асосида жами 276 та йўналиш бўйича оширилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев Facebook орқали хабар бермоқда.

Скриншот: Facebook / Хушнудбек Худайбердиев

Унга кўра, энг арзон супер контракт миқдори 82 млн 935 минг сўм бўлиб, 141 та йўналишда (51,1%) абитуриентлар айни шу миқдордаги супер контрактни тўлаб талабага айланиши мумкин.

Энг қиммат супер контракт эса ўтган йилдагидек ҳуқуқ соҳаси учун белгиланди – 25 баробар! Бунга кўра, юрист бўламан деган, лекин етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар биринчи йил учун 276 млн 450 минг сўм тўлаб, талаба бўлиши мумкин.

Шу каби супер-контракт учун 276 та йўналишга жами 11 хил миқдордаги нархлар белгиланди.

Эслатма: тўплаган баллари тўлов-контракт доирасидаги қабул квоталари чегарасига 4 баллдан ортиқ балл етмаган, бироқ энг юқори баллнинг 30%дан (56,7 балл) кам бўлмаган ҳолда, ўқиш истагини билдирган абитуриентлар супер контракда ўқиши мумкин.

Супер контракт фақат биринчи йил учун тўланади (оддий контрактнинг суммаси ҳам шунинг ичида), кейинги йилларда эл қатори оддий контракт тўланади.

Изоҳ билдириш