899

Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестициялар учун беллашади

Ўзбекистон 15 март 23:11 342

Ўзбекистон вилоятлари позицияларининг мустаҳкамланиши Марказий Осиё минтақасида иқтисодий етакчининг ўзгаришига олиб келиши ҳамда инвестициялар ва бозорлар учун рақобатни кучайтириши мумкин, деб айтди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов Олмаотада ўтаётган CFO Summit 2017 саммитида. Бу ҳақда «vlast.kz» шундай ёзмоқда.

Иктисодиёт вазири кучаяётган Ўзбекистон Қозоғистонга хавф солиши мумкинлигини айтди. Вазир Қозоғистонга хавф солаётган ташқи чақириқлар тўғрисида гапирар экан, «уйғонаётган ва эркинлашаётган Ўзбекистон»га эътибор қаратди. У Ўзбекистонни катта амбициялар ва имкониятларга эга давлат деб хисоблади.

«Ўзбекистоннинг кучайиши биз учун муайян чақириқ бўлади. Биз объектив равишда Қозоғистон минтақадаги гегемон деб ўйлашга одатланиб қолганмиз. Ҳозир бу ўзгариши мумкин, мен иқтисодий гегемонни назарда тутмоқдаман. Инвестициялар, бозорлар учун рақобат кучайиши мумкин. Бу биз ўрта муддатли истиқболда ҳал қилишимиз керак бўлган чақириқлардан бири», деди Сулейменов.

Иқтисодиёт вазири ташқи чақириқлар сифатида Хитой ва АҚШ ўртасида вужудга келаётган савдо ихтилофини ҳам айтиб ўтди. У АҚШнинг сиёсати олдиндан айтиб бўлмас ҳолга келаётгани ва бу Қозоғистон иқтисодиётига хавф солиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. «АҚШнинг иқтисодиёти ва сиёсий таъсири кўлами улканлигини ҳисобга олган ҳолда, бу янги реалликка айланиши мумкин. Протекционизм, қандайдир келишувлардан бош тортиш, миграция сиёсатининг бошқа жиҳатларидаги изоляционизм трендга айланиши мумкин. Чунки Америка трендларни ўрнатувчи давлатдир», деди Сулейменов.

Изоҳ билдириш