34151

Ўзбекистон ИИВ Республика аҳолисига мурожаат қилди

Ўзбекистон 15 март 13:41 840

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг Республика аҳолиси ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаатномаси эълон қилинди.

2018 йилнинг 18-19 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари, шунингдек март-апрель ойларида барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ўтказилади.

Мурожаатномада Республикамиз ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарият қисми очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиқаётганлиги сабабли Сизлардан ҳудудларни тозалаш мақсадида хазонлар ва чиқиндиларни ёқиб юбормаслик сўралади.

Хазонлар ва чиқиндилар билан боғлиқ ёнғинлар аввало инсон саломатлигига ҳамда атроф табиий муҳитга зарар етказади, шулар билан бир қаторда ушбу ёнғинлар яшаш уйлари, транспорт воситалари ҳамда бошқа бино ва иншоотларга ўтиб кетиши билан хавфли ҳисобланади. Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз, дейилади мурожаатномада.

Изоҳ билдириш