40021

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарларидан бири лавозимдан озод этилди

Ўзбекистон 25 май 15:17 1 614

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланган, деб хабар берди Кун.уз

Фармонда изоҳланишича, Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилди.

Қаҳрамон Акмалов 2017 йилнинг 29 ноябрида президент томонидан ҳукуматда амалга оширилган ўзгаришлар доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.

 

Изоҳ билдириш