49804

Ўз офисида пичоқланган Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар шахси аниқланди (видео)

Ўзбекистон Бугун 15:44 0

Аввал хабар қилинганидек, 26 ноябрь куни Хонтўраев ўзининг Тошкентдаги офисида қора кийимли, ниқоб таққан 10 нафар номаълум шахснинг ҳужумига учраган эди.

Кейинчалик, интернетда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг офисига уюштирилган ҳужумга оид видеолар тарқалди.

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар шахсига аниқлик киритилгани ҳақида маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу воқеанинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилган. Жиноят процессуал кодексига асосан тергов ҳаракатлари сири сабаб жиноят иши бўйича тафсилотлар ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатларидан сўнг маълум қилинади.

Хонтўраевни ИИББнинг қора ниқобли ходимлари томонидан касалхонадан олиб кетилиши воқеасига ҳам аниқлик киритилди. Маълум қилишларича, саломатлиги яхшилангани боис, Хонтўраев 30 ноябрь куни терговда қатнашиш учун касалхонадан олиб кетилган. Терговдан сўнг Хонтўраев яна (ҳозирда) даволанишга қайтган.

Изоҳ билдириш