30042

Учтепа туманиги хонадондан ўғирланган Некция-3 ўғриси қўлга олинди

Ўзбекистон 22 январь 19:55 2 237
Фото: guvd.uz

2018 йил 20 январдан 21 январь кунига ўтар кечаси 1995 йилда туғилган Абдужалилов Дониёр Лутфулла ўғли, Учтепа тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида фуқаро Хакимова Фарзона Хусановнага тегишли бўлган «Нексия-3» русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Д.Л.Абдужалилов Чилонзор тумани ҳудудида ушланиб, ундан Ф.Х.Хакимовага тегишли бўлган автомашина расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Изоҳ билдириш