49688

Ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Ўзбекистон 3 декабрь 13:42 522
Фото: Кадр

Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати чоп этилган материаллар юзасидан текширув ўтказди.

Текшириш натижасида 2018 йилнинг 16 ноябрь куни мактабнинг 7-V синф раҳбари Р. М. шу синфда маънавият соати ўтиш жараёнида икки ўқувчига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этгани, яъни обунага пул бермаганликлари учун синф ўқувчилари олдида ҳақоратлаб, камситгани ва калтаклаганлиги аниқланди.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан ўқитувчи Р.М. ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Х.А. эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Мактаб директори Р.А.га эса интизомий чора кўрилди.

Бошқарма маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорликда ўқув муассасасини кўмир ёки кўмир брикети билар таъминлаш учун керакли чоралар кўрмоқда.

Халқ таълими вазирлиги зўравонликнинг барча кўринишларини қоралайди ҳамда ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақиради.

Вазирлик мактаб ходимларини ота-оналардан турли мақсадлар учун ноқонуний маблағлар йиғиш амалиётини тўхтатишни сўраган.

Изоҳ билдириш