Айтилишича, боланинг жасади Қорақамиш дарёси бўйидан топилган. Дарё унинг Учтепа туманидаги уйи ёнидан ўтади.

Дастлабки текширув боланинг танасида зўрлик туфайли юз берган ўлим аломатларини кўрсатмади. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Абдуллоҳнинг дафн маросими шу куни бўлиб ўтди.

Аsr.Uz таҳририяти марҳум боланинг яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.