36581

Тошкентда тоғасини 50 минг долларга туширган жиян қўлга олинди

Ўзбекистон 20 апрель 12:21 126

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман ИИБга О.Назаровнинг, жияни ишончини суиистеъмол қилиб пулларини бермай юрганлиги ҳолати юзасидан шикоят билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, О.Назаров Чилонзор туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган жияни Н.Акбаровага Россиядан 2008—2015 йилллар оралиғида 130 минг доллар жўнатган.

У бу пуллардан 80 минг долларига уй ва автомашина сотиб олиб, тоғасига беради. Бироқ қолган 50 минг долларни қайтариб бермай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Кўрилган чоралар натижасида Н.Акбарова ушланган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш