44837

Тошкентда шлагбаум ва ИИБ ходимини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Ўзбекистон 18 июль 11:50 451
Фото: ИИВ

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 16 июль куни номаълум шахс бошқарувидаги оқ рангли Nexia русумли автомашинани Чиғатой қўрғони ҳудудида жойлашган «Минсувлар» блокпостига ҳайдаб келиб, шу ерда ўрнатилган темир тўсиқли шлагбаумни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса оқибатида постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходими А.I жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида машинани Тошкент тумани, Кўксарой қўрғонида яшовчи Б.Б. бошқарганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

 

Изоҳ билдириш