30036

Тошкентда бир аёлга куч ишлатиб тунаб кетган тўрт номард кўлга олинди

Ўзбекистон 22 январь 20:14 683

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 18 январь куни соат 20:35 ларда бир гуруҳ шахслар — В.Ц, Д.К., Қ.А. ва Б.А. Қўйлиқ 1-даҳа 5-уй олдида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи қиз А.Ц.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, тўртовлон қизнинг 6 000 000 сўм пули, 8 500 АҚШ доллари, парфюмерия маҳсулотлари, «Айфон» ва «Самсунг» мобиль телефонлари бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида В.Цой, Д.Кир, Қ.Абдуллажонов ва Б.Алимжоновлар ушланганлар.

Изоҳ билдириш