29915

Тошкент вилоятида 9 синф ўқувчиси осилган ҳолда топилди

Ўзбекистон 20 январь 20:15 2 295

Ушбу йилнинг 18 январ куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 9 сифда ўқувчиси осилган ҳолда топилди, деб хабар қилмоқда UzNews.uz ҳуқуқни сақлаш органлари вакилига асосан.

«15 ёшли қиз боланинг жасади 18 январ куни уйнинг омборхонасида осилган ҳолда топилган. Кейинчалик маълум бўлишича ушбу қиз шу туманда жойлашган 41 мактабнинг 9 синф ўқувчиси экан», — дейилган хабарда.

Танасида курашиш аломатлари бўлмагани туфайли мутахассислар уни «ўз жонига қасд қилган», деган дастлабки хулосага келишган.

Ушбу иш юзасидан жиноят иши очилган ва текширувлар олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш