7789

Тошкент вилоятида 1000 тонналик совутгич камералар пайдо бўлади

Ўзбекистон 28 май 22:27 325

Тошкентнинг Юқоричирчиқ туманида умумий ҳажми 1000 тонна бўлган замонавий совутгич камералар қуриб ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги замонавий совутгич камералар Тошкент вилоятининг тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Ушбу лойиҳа Жанубий Корея ҳукумати томонидан ажратилган 3,5 млн доллар грант асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, ўзбек тадбиркорлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари маҳсулотларни совутгичларда сақлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтишади. Замонавий технологиялар асосида қурилган махсус совутгич камералар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли бўлган Agroinnovatsiya корхонаси таркибида пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, грантлар ҳисобига сотиб олинаётган махсус асбоб-ускуналар, жумладан совутгичлар ҳам божхона ва бошқа солиқлардан озод қилинади.

 

Изоҳ билдириш