48212

Сирдарёда пахта ҳосилини сотиб юборган фермерга жиноят иши очилди

Ўзбекистон 9 октябрь 9:46 523

Ўзбекистон Бош прокуратураси департаментининг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизматига таянган холда Дарё.

Текширувда мазкур фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган хом ашёни фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 миллион сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А» фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш